Янгиликлар
Янгиликлар
2022-07-13
“Ишга марҳамат” мономарказида ташкил этилган тадбирда шаҳар ва туманлардан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш шўъба мудирлари ҳамда ҳуқуқ инспекторлари ёрдамчилари қатнашди. Мақсад ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш ва карьерани ривожлантириш кўникмасини шакллантиришдан иборат.
Лойиҳаси доирасида ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш ва карьерани ривожлантириш мақсадида “Ишга жойлаштириш ва карьерани ривожлантириш” қўлланмаси ишлаб чиқилган. Ушбу қўлланма туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг бандлик инспекторлари томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнида фойдаланилади.
–Тадбирда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари учун ишлаб чиқилган махсус қўлланмалар тренинг иштирокчиларига тақдим этилди,–дейди вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суҳроб Ҳамроев. – Мазкур қўлланма ишсиз ва иш қидираётганлар, ёшлар ва аёллар, шунингдек, мигрантлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб ишга жойлаштириш, соҳа бўйича янада юқори натижаларни қўлга киритиш юзасидан тавсиялар бериш ва йўл-йўриқ кўрсатишга мўлжаллангани билан аҳамиятлидир.
Семинар иштирокчилари халқаро тоифали тренерлардан касбий фаолиятни ривожлантириш бўйича аниқ маълумотлар олди.