Янгиликлар
Янгиликлар
2022-07-13
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошқарди.
Депутатлар вилоятда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳамроевнинг ҳисоботини эшитди.
Таъкидланишича, вилоятда аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида вилоятда муайян ишлар амалга оширилмоқда.
2022 йилнинг январь-май ойларида жами 293 минг 113 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Вилоятда ишсизлик даражасини камайтириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва уларни ижтимоий ҳимояга олиш мақсадида 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатида меҳнат органлари томонидан 49 минг нафардан ортиқ фуқароларга турли хизматлар кўрсатилди. 13 минг 569 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди. 3 минг 258 минг нафар фуқаролар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитилди. 1 минг 312 нафар ишсизларга ишсизлик нафақаси тайинланди. Ижтимоий муҳофазага олинди. Ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.
2 минг 681 нафар ишсиз фуқароларнинг хонадонига томорқа субсидияси йўналишида хизматлар кўрсатилди. 6,2 миллиард сўм ва 99 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларни рўйхатдан ўтказиш, аъзолик бадали ҳамда касбга ўргатиш учун бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 97 миллион сўм субсидия маблағлари ажратилди.
Депутатлар кун тартибидаги мазкур масалани муҳокама қилиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.