Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-20
2025 йил 19 май куни ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан 19 май дам олиш кунида туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда вилоят ташкилоти раҳбарлари билан «ЗООМ» платформаси орқали йиғилиш ўтказиш белгиланган сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. (https://t.me/Otabek/11378) Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: ✅ Ушбу йигʼилиш ҳақиқатан ҳам вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилган боʼлиб, унинг мақсади вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларда мавжуд бўлган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, тезкор ахборот алмашиш ҳамда ёз мавсумида аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини самарали ташкил этишга қаратилган. 📌 Йиғилиш ЗООМ платформаси орқали онлайн форматда ўтказилиб, унда иштирок этиш ҳеч қандай мажбурий характерга эга бўлмаган. 19 май душанба куни кунида раҳбарлар иш вақти тугаганлиги учун жойида бўлишмаган, фақат онлайн форматда қисқа мулоқот амалга оширилган. ❗️ Йиғилишнинг ўтказилиши фақат иш юритиш самарадорлигини ошириш, аҳолининг эҳтиёжларига тезкор жавоб қайтариш мақсадини кўзлаган.