Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Бўш иш ўринлари ярмаркаси”

error

2023-10-06


Бугун  “Далмунобод” МФЙ ҳудудидаги “Жондор туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази” биносида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ва Жондор  туман  хокимлиги хамкорлигида аҳоли, айниқса “Темир дафтар”га кирилган оилалар, “Аёллар дафтари”га киритилган хотинқизлар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилганларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди. 

Ўтказилган бўш иш ўринлари мехнат ярмакасида 11 та корхона, ташкилот ва муассасалар 237 та, “Глобал спиннер” МЧЖ 35 та, «Шерик” тикув фабрикаси 70 та, “Элит текс” МЧЖ 10 та, “АТУ-Бухоро” МЧЖ қўшма корхонасида 15 та, “Рушан натурал текстил” МЧЖ 30 та, Халқ таълимига қарашли мактаб, боғчалар 32 та ҳамда бошқа корхона ташкилотлар 45 та бўш ўрин билан иштирок этди.