Когон шаҳри: “Akbarjon Barakat” МЧЖ яна 50 кишини иш билан таъминлайди
2023-10-08
Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Когон шаҳрида ўтган 2022 йил мобайнида 2 миллион АҚШ долларига тенг маблағ ўзлаштирилиши ва ишлаб чиқариш лойиҳалари рўёбга чиқарилиши лозим эди.
Ҳудудда мазкур қийматдаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ишлаб чиқариш имкониятларини оширган ”Бухорогипс” акциядорлик жамияти, шунингдек, “Дурдона қурувчи уста”, “Давр прогресс”, “Bukhara logistic”, “Bambag tekstile”, “Ibragim trans”, “Kogon Fer Hilol” корхоналари билан бирга “Akbarjon Barakat” масъулияти чекланган жамияти ҳам 2022 йил апрель ойидан ўз фаолиятини бошлаган. Мазкур қарорга оид бултур темирйўлчилар шаҳрида ҳудудий инвестиция дастури ижроси бўйича 12 та бизнес лойиҳаси ишга туширилиб, 1,98 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция ўзлаштирилгани ҳисобидан ишлаб чиқариш субъектларида 193 та янги иш ўрни яратилгани ҳолда яна 35 та иш ўрни вакант сифатида тегишли ахборот сайтлари орқали тарғиб қилинган.
БАТАФСИЛ