Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатси депутати Ў.Ўразбоев томонидан Олот туманида Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширлаётган ишлар билан танишди.

error

2023-06-09

“Темир дафтар” даги 5 нафар фуқаронинг 2 нафарига субсидия маблағлари ҳисобига бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машинаси олиб берилди,                         

1 нафар фуқарога ҳомийлик маблағлари хисобига уй-жой қуриб берилди, 1 нафарига уй жойини тамирлаш мақсадида зарур қурулиш материаллари олиб берилди, 1 нафар фуқарога Республика касалхоналарида даволаниб соғлигини тиклаш мақсадида ордер-йулланма ажратиш масаласи кўриб чикилмокда.

Маҳаллада Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури асосида 2023 йил 28 нафар фуқаролар томонидан кредит олиш учун 621.16 млн.сўмлик аризалар юборилган бўлиб, шундан 22 таси мақсадли деб топилиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсияномалар берилди.

Наврўз МФЙ ҳудудида тикувчилик бўйича "Parvoz xumo raqnaqi" МЧЖ ташкил қилинган бўлиб ҳозирги кунда яқин ҳудуддаги ишсиз хотин-қизларни тикувчилик бўйича жами 78 нафари ўқитилиб ишга жойлаштирилди Бугунги кунда "Parvoz xumo raqnaqi" МЧЖда ишловчилар сони 150 нафарни ташкил қилади.

     “Parvoz xumo ravnaqi” МЧЖ тикув цехида учрашув жараёни





   

Наврўз МФЙ ҳоким ёрдамчиси томонидан иш фаолиятидан келиб, чиқиб бир қанча таклифлар берилди. Жумладан:

- "E-AUKSION"  электрон савдо платформаси орқали Деҳқон хўжалиги ерларини чиқарилиши тўғрисида ПҚ-373 сонли қарорига асосан чиқарилган ерларни олишда, ҳоким ёрдамчиси томонидан фуқароларга берилган баҳога, фуқаролар ауксионда иштирок етган манзили яқинлигига ҳамда дафтарларда мавжудлигига кўпроқ эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

- Online-mahalla.uz платформаси орқали ўтказилаётган хатловларнинг сифатли бажариши мақсадида ҳар хил турдаги (дарахтнинг ёши, томорқа геолокацияси, кўчатнинг давомийлиги) каби қўшимча юкламаларнинг ортиб кетиши сабабли ҳоким ёрдамчиларининг кўп вақти фақат компютер олдида ўтириш билан ўтмоқда.

2. Олот туман Хидрейли маҳалла фуқаролар йиғини туманнинг 3-секторига қарашли бўлиб, маҳаллада 507 та хонадон, 645 та оила, 2667 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Хидрейли МФЙ да яшовчи ишсиз фуқароларнинг оилавий даромадларини ошириш мақсадида Субсидия ва кредит маблағлари ҳисобига 1 сотихли 9 нафар фуқароларга иссиқхона куриб бериш учун Халқ банки Олот филиалидан ҳар бири учун 4040,0 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.   Жумладан, Рахматов Махкамжон Фармонович ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, ўз оилавий даромадини ошириб келмоқда. Бундан ташқари 9 нафар фуқароларга субсидия маблағлари ҳисобига асбоб-ускуналар олиб берилиб, бандлиги таъминланди.



Олот туманидаги Хидрейли МФЙ худудига ташриф буюрилиб, маҳалладаги бешлик вакиллари билан учрашув сухбат жараёни




Хидрейли МФЙ да 10.09.2022 йилдаги ПҚ-373-сонли қарорга асосан "E-AUKSION"  электрон савдо платформаси орқали 77 нафар ишсиз фуқароларга деҳқон хўжалиги очиш учун 20,07 гектар ер майдонлари ажратиб берилди ва 77 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.  Жумладан, 2113-контурдан 20 нафар фуқарога аукцион савдолари орқали 30 сотихдан ер ажратиб берилган бўлиб, ушбу ер майдонларига “бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида полиз (тарвуз) экинлари жойлаштирилган. Бугунги кунда экинлар пишиб етилган.




Ишсиз фуқароларга "E-AUKSION"  электрон савдо платформаси орқали ажратиб берилган ер майдонлари ўрганиш жараёни




 “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури асосида Хидрейли МФЙ ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида 1334.4 минг сўм миқдоридаги кредит маблағлари эвазига қўшимча 39 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланиб келинган. Жумладан Д.Умировага 5800,0 минг, О.Султоновага 10600,0 минг сўм ва С.Умурзоқовага 5600,0 минг сўм кредит маблағлари ҳисобига тикув машинаси олиб берилган ва ўзини-ўзи банд қилиш тоифаси орқали бандлиги таъминланган.

3. Олот туман Човдур МФЙ да жойлашган “Jonibek Javharbek Otash” МЧЖ 2021 йил 24 августда ташкил қилинган бўлиб, корхонага Оташев Шерали Жўрақулович рахбарлик қилиб келмоқда. Ушбу корхона 150,0 млн. сўм миқдорида банк кредит маблағи ҳисобига ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган бўлиб, ҳозирги кунда корхонада 16 нафар ходимнинг бандлиги таъминланган.

4. Олот тумани Халифа МФЙ туманнинг 4-секторига қарашли бўлиб, маҳаллада 820 та хонадон, 1106 та оила, 4577 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Халифа МФЙ да жойлашган "OLOT АSАКА TEKSTIL" маъсулияти чекланган жамияти негизида “Халифа-2” кичик саноат зонасида 2,5 гектар ер майдонида “Мато ва тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 


"OLOT АSАКА TEKSTIL"  маъсулияти чекланган жамияти томонидан “Мато ва тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси йилига 2750 тонна хом газлама тўқиш ва 2350 тонна  аралаш толали ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши натижасида 600 нафар иш ўринлари ташкил этилади, йилига 7,0 млн. долл. дан ортиқ қўшимча экспорт ҳажмлари яратилади ҳамда туман бюджетига 1,0 млрд. сўмдан ортиқ тушумлар тушишига эришилади. 



"OLOT АSАКА TEKSTIL"  МЧЖ фаолияти ва олиб борилаётган курулиш ишлари билан танишиш жараёни






Ҳозирга қадар мазкур лойиҳа доирасида "Асака банк" АЖ Бухоро вилояти филиали томонидан 10,1 млн. АҚШ долл. миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Бугунги кунда тайёр мато ишлаб чиқариш бўлимида  ҳаво тозаловчи қувурлар ўрнатилган ҳамда ички пол қисмида бетон стяжка, монолит териш ва ички девор бўёқ ишлари, том изоляция ишлари, бош офис биносида ва ишлаб чиқариш биноларида ташқи фасад (сэндвич панел ва тунукафон) ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Асбоб-ускуналар Хитой давлатидан олиб келинган бўлиб, корхонага тегишли омборхонада сақланмоқда. Лойиҳа йил якунига қадар ишга туширилади.

5. Олот тумани “Халифа” МФЙ ҳудудида ташкил қилинган “Халифа-1” Кичик саноат зонасида Бўз мато ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида “SHOX GOLD TEKSTEL” МЧЖ ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда Ёрматов Комилжон Рўзибоевич раҳбарлдик килиб келмокда. Корхона ҳудуди 2.2 гектар, шундан бино ва иншоотлар майдони 4877.0 метр кв. бўлиб, лойиҳа қиймати 5,0 млн.доллар, шундан ўз маблағи 3,0 млн.долларни ташкил қилади. Ушбу корхона ишга тушуши натижасида қуввати 1.2 минг п/м бўз мато маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 1.7 млрд сўмлик қувватга ташкил этилган. Корхона бугунги кунда ўрта қувватда ишламаяпти. Ушбу корхонада ҳозирги кунда 40 та доимий иш ўринлари ташкил қилиб фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

6. Олот тумани “Халифа” МФЙ ҳудудида ташкил қилинган “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик” кичик саноат зонасида “BUXORO GOLD STAR MOTO” MCHJ негизида уч ғилдиракли мотоцикл ишлаб чиқариш лойиҳаси ташкил қилинган бўлиб, лойиҳа қиймати 35,0 млрд.сўмни, шундан банк кредити 10,0 млрд. сўмни ташкил қилади. Лойиҳа 01.09.2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, корхонада йилига 3000 дона янги турдаги ишлаб чиқарилади ва 100 та иш ўринлари, шундан 890 та иш ўрни ёшлар учун яратилади.