Янгиликлар
Янгиликлар
2023-02-01
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 13-июндаги “Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли комиссияларни ташкил этиш тўғрисида”ги 339-сон қарори билан асосий вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур қарорга мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва сафарбарлик чақирув резерви хизматчиларини ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар таркиби тасдиқланган.
Ҳудудий коммисиялар томонидан тегишли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
2022 йилда Қуролли кучлар сафидан захирага бўшатилган 1226 нафаридан 84 нафари ҳарбий қисмларда қолганларни ташкил қилди.
Яшаш жойига қайтиб келган 1142 нафар ёшлардан 1064 нафарининг бандлиги таъминланган. 80 нафар ёшлар расмий секторларга, 120 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга жойлаштирилган , 45 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган, 5 нафарига белгиланган тартибда субсидиялар ажратилган, 58 нафари ўзини ўзи банд қилган, 3 нафари касбга ўқитишга юборилган, 497 нафари норасмий ишлар билан қилинган, 256 нафари олий ёки ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирганлар.
Шу билан бирга 78 нафар фуқаролар кўчиб кетганлиги, Россия давлатига кетганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилган.