Янгиликлар
Янгиликлар
2022-07-21
– Ушбу объектдан унумли фойдаланиш, ҳунармандларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш мақсадида Бухоро шаҳри “Ишга марҳамат” мономаркази уста-ҳунармандлар, мономарказ ўқувчилари томонидан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш, ёшларга миллий ҳунармандчиликни ўргатишни мақсад қилди, – дейди мономарказ директори Алихан Умаров. – Марказда Бухоронинг қадимий ҳунар турлари билан шуғулланаётган уста-ҳунармандлар санъат асарларидан баҳраманд бўлиш мумкин. Ҳар бир устага 10-15 нафар шогирдлар бириктирилган. Марказ мазкур обидага хорижий ва маҳаллий меҳмонларни кўпроқ жалб қилиш чораларини кўрмоқда.
Бу ерда ҳунармандчиликнинг зардўзлик, каштачилик, миниатюра, кандакорлик, хаттотлик каби 20 дан ортиқ турлари ёшларга ўргатилади.
– Араб хаттотлик санъати бу бизнинг ота-боболаримиздан келаётган санъат тури ҳисобланади, – дейди ҳунарманд Давлат Сафаров. – Бу санъат турини ривожлантириш учун биринчи қадамлар қўйилмоқда. Ёшлармиз бу санъатга жуда ҳам қизиқади. Шу боис шогирдлар ҳам анчагина.
– 35 йилдан буён заргарлик билан шуғулланаман, – дейди уста ҳунарманд-заргар Тоҳир Муҳамедов. – Учинчи авлодман. Ота-боболарим ҳам шу ҳунар орқасидан кун кўрган, 50 дан ортиқ шогирдларим бор. Асосий мақсадимиз, заргарлик ҳунарининг йўқолиб кетган турларини қайта тиклаб, дунёга машҳур қилиш. Шунингдек, банд бўлмаган ёшларга ушбу ҳунар сир-асрорларини ўргатиб, улар бандлигини таъминлашдир.