Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Брифинг

error

2023-09-26

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда  (https://www.facebook.com/watch/live/?ref=watch_permalink&v=1056560652185256)Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов маълум қилди.
Ушбу мурожаатларнинг 11 таси муносиб меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 13 таси терим пуллари ўз вақтида берилмаётганлиги, 167 таси 1 кг териладиган пахтанинг нархи тўғрисида бўлди.

Ҳудудларда ташкил этилган Ишчи гуруҳлар томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, шулардан, 4 та мурожаат қаноатлантирилди, 177 та мурожаат бўйича теримчилар ва фермер хўжаликларига тушунтириш берилди, 10 та мурожаат эса ўз тасдиғини топмади.

Шунингдек, ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда пахта йиғим-теримида иштирок этган теримчиларга яратилган меҳнат шароитларининг ҳолати, фуқароларга нисбатан мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг олдини олиш мақсадида, 592 та объектда (64 та кластер ва 428 та фермер хўжаликларида) мониторинг ишлари, тарғибот ва тушунтиришлар амалга оширилди.

https://telegra.ph/ZHorij-jil-sentyabr-ojida-pahta-ji%D2%93im-terimi-davrida-me%D2%B3nat-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9Blari-buzilishiga-oid-191-ta-murozhaat-kelib-tushgan-09-26⚠️ Агар пахта йиғим-терими мавсумида меҳнат ҳуқуқларингиз бузилиши содир бўлса ёки шу каби ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, вазирликнинг 1176 қисқа рақамли “Ишонч телефони” ҳамда “Munosibmehnat.uz” телеграмм ботига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.